Линклар

Авиақатновларни кўпайтириш имкониятлари муҳокама қилинди


Тошкентда Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги авиақатновларни кўпайтириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Тошкентда бўлиб ўтган учрашув чоғида Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Заутбек Турисбеков ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиаширкати бош директори Валерий Тян Қозоғистон-Ўзбекистон ўртасидаги фуқаролик авиацияси жабҳасида икки тарафлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.

Қозоғистоннинг Тошкентдаги элчихонаси тарқатган маъмулотларга кўра, иккала давлат ўртасидаги товар айрбошлаш ва ишбилармонлар ўртасидаги бизнес алоқалари тобора ривожланиб бораётганини ҳисобга олган ҳолда икки давлат расмийлари Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги авиақатновлар миқдорининг кўпайтирилиши ҳамда жўғрофиясининг кенгайтирилиши имкониятларини муҳокама қилган.

Ҳозир “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Тошкент-Олмаота-Тошкент йўналиши бўйича ҳафтасига 5 та, Тошкент-Остона-Тошкент йўналиши бўйича эса ҳафтасига иккита қатновни амалга оширяпти.
XS
SM
MD
LG