Линклар

Қирғиз ёшлари яйловлар Қозоғистонга берилишига қарши


Қирғизистон ёшлари мамлакатдаги 600 гектардан ортиқроқ Қарқира яйловининг Қозоғистонга берилишига қарши намойиш ўтказди.

Намойишни мухолифатдаги партияларнинг ёшлар қанотлари ва “Мен ишонмайман” ёшлар ҳаракати уюштирди. Ёшлар намойиш чоғида қирғиз ери сотилмасин, деган шиорни ҳайқириб турди.

Намойиш милиция томонидан тарқатилиб, 52 иштирокчи қўлга олинди. Улар 15 кунлик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
XS
SM
MD
LG