Линклар

Ўзбекистон фуқаролари жарима тўлади


Қирғизистон ҳудудига контрабанда йўли билан чорва моллари олиб ўтганликда айбланган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан 40 та маъмурий жиноят иши очилган.

Қирғизистон Божхона хизматининг билдиришича, Ўзбекистоннинг 40 фуқароси Қирғизистонга 300дан ортиқроқ қорамолни контрабанда йўли билан олиб ўтаётганида қўлга олинган. Уларга нисбатан маъмурий иш очилиб, 2,5 минг доллар миқдорида жарима солинган.

Улар чегарадан чорва молларини ноқонуний тарзда, бож тўловларини тўламай олиб ўтган. Қўлга олинган чорва моллари Андижон вилояти аҳолисига тегишли. Ўзбекистон фуқаролари жарима тўлаганидан сўнг чорва моллари эгаларига қайтарилган.
XS
SM
MD
LG