Линклар

logo-print

Туркманистон “Набукко”га қўшилади


Туркманистон ҳукумати ЕИ иштирокидаги янги газ қувури ётқизишга оид “Набукко” лойиҳасига қўшилишга розилик берди.

Бу ҳақда Россиянинг “Ведомости” ва “Время Новостей” нашрлари ЕИ ташқи алоқалар комиссари Бенита Ферреро-Валднерга таянган ҳолда маълум қилди.

Шунингдек, Туркманистон пойтахтида ЕИ расмийлари ва Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашуви ўз ниҳоясига етмоқда.

Турманистон оммавий ахборот воситаларининг билдиришича, мамлакат президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов ЕИ расмийлари билан учрашувда расмий Ашхобод энергия соҳасида ўзининг экспорт имкониятларини кенгайтиришдан манфаатдор эканини таъкидлаган.
XS
SM
MD
LG