Линклар

Сербия Косовода сайлов ўтказмоқчи


Сербия ҳукумати Косово ўз мустақиллигини эълон қилганига қарамай, бу ерда парламент ва маҳаллий сайловлар ўтказишни режалаштирмоқда.

Хабарларга кўра, бу ҳақдаги резолюция чоршанба куни Сербия Марказий сайлов комиссияси томонидан қабул қилинган. Мазкур сайловлар 11 май куни ўтказилиши кутилмоқда.

Косово парламенти ўлка мустақиллигини 17 февраль куни эълон қилган эди. Косово шу пайтгача жаҳоннинг 30дан ортиқ давлати томонидан тан олинди. Бироқ Сербия Косово ҳамон ўз ҳудуди эканини таъкидлаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG