Линклар

АҚШ қўшинлари Садрда тўрт кишини ўлдирди


АҚШ қўшинларининг Садр шаҳарчасида амалга оширган ҳаво зарбаси оқибатида тўрт фуқаро ҳалок бўлди, олти киши тан жароҳати олди.

Ҳарбийларнинг билдиришича, ҳаво зарбаси АҚШ аскарларига қарата ўқ узган жангариларга қарши амалга оширилган. Бироқ маҳаллий полиция расмийси бу ҳаво ҳужуми оқибатида вояга етмаган иккита бола ҳам нобуд бўлганини маълум қилди.

Шунингдек, АҚШ қўшинлари қўмондонлиги чоршанба куни Бағдод марказида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида америкалик аскар ҳалок бўлганини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG