Линклар

logo-print

Режа ижроси кечиктирилди


АҚШ президенти Жорж Буш қўшинларнинг бир қисмини июль ойига қадар Ироқдан олиб чиқиш режасини кечиктиришга буйруқ берди.

АҚШ қўшинлари қўмондони генерал Дэвид Петрэус чоршанба куни Сенатда қилган чиқишида мамлакат ҳарбийларини Ироқдан олиб чиқишни кечиктиришни тавсия қилган эди.

Шунингдек, АҚШ президенти Ироқ ва Афғонистондаги ҳарбийларнинг хизмат қилиш муддати 15 ойдан бир йилга қисқартирилишини эълон қилди.

Айни пайтда Ироқда америкалик 160 мингга яқин ҳарбий ҳизмат қилмоқда. Улардан 20 мингтасини июль ойига қадар ўз ватанига қайтариш режалаштирилганди.
XS
SM
MD
LG