Линклар

Европарламент бойкотга чақирди


Европа парламенти ЕИга аъзо давлатлар раҳбарларини Пекинда ўтказилажак Ёзги Олимпиада ўйинларининг очилиш маросимини бойкот қилишга чақирди.

Европа парламенти қабул қилган резолюцияда агар Хитой ҳукумати Тибетнинг қувғиндаги етакчиси Далай Лама билан музокараларни бошламаса, Ёзги Олимпиада ўйинларининг очилиш маросимини бойкот қилиш мақсадга мувофиқ экани таъкидланган.

ЕИнинг бир қатор етакчилари, жумладан, Германия канцлери Ангела Меркел ва Буюк Британия бош вазири Гордон Браун Олимпиаданинг очилиш маросимида иштирок этмаслигини маълум қилган эди. Бироқ улар ўзларининг бу ҳаракатлари Олимпиада ўйинларига бойкот эълон қилиш сифатида қабул қилинмаслиги лозимлигини билдирган.
XS
SM
MD
LG