Линклар

Қўпорувчилар гуруҳи фош этилди


Хитой ҳукумати Ёзги Олимпиада ўйинлари чоғида қўпорувчилик ҳаракатларини амалга оширишни режалаштирган икки гуруҳ фош этилганини эълон қилди.

Хитой Жамоатчилик хавфсизлиги вазирлиги матбуот котибининг айтишича, мазкур гуруҳлар мамлакатнинг Шинжон-Уйғур мухтор туманида фаолият юритган. Март ойидан буён бу ерда қирққа яқин фуқаро ҳибсга олингани айтилмоқда.

Ҳуқуқ фаолларининг билдиришича, айни пайтда Хитой ҳукумати мамлакатнинг мусулмонлар истиқомат қилувчи ҳудудларини қаттиқ назорат остига олган. Бу ҳудудларда этник уйғурларнинг Хитой сиёсатига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтгани ҳам хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG