Линклар

Далай Лама Пекин Олимпиадасини қўллаб-қувватлайди


Тибетнинг қувғиндаги етакчиси Далай Лама жаҳон бўйлаб давом этаётган норозилик акцияларига қарамай, Хитойнинг Ёзги Олимпиада ўйинларига мезбонлигини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

“Мен бошидан Хитойнинг Олимпиада ўйинларига мезбон бўлиш истагини қўллаб-қувватлаганман. Чунки Хитой энг қадимий ва аҳолиси энг кўп давлатдир. Хитой халқи Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилишга муносибдир”,- деди Далай Лама.

Хитой ҳукумати Далай Ламани яқинда Тибетда бўлиб ўтган норозилик намойишларига алоқадорликда айблаган эди.
XS
SM
MD
LG