Линклар

logo-print

Иккита лаборатория йўқ қилинди


Тожикистон, Қозоғистон ва Афғонистон махсус хизматлари Афғонистон ҳудудида ўтказган 10 та махсус амалиёт натижаси ўлароқ, бу мамлакатда наркотик моддалар тайёрловчи иккита лабораторияни йўқ қилди.

Тожикистон наркотикларни назорат қилиш давлат агентлиги расмийси Вайсиддин Жонмаҳмадовнинг билдиришича, жорий йилнинг дастлабки уч ойи давомида ўтказилган бу амалиётлар оқибатида 311 килограмм қорадори, 1000 литр суюлтирилган наркотик модда ва 132 килограм перекурсор мусодара қилинган, кўкнори экилган 5 гектар майдон йўқ қилинган.

Агентлик вакили бу даврда тожикистонлик ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан 1688 килограмм банг моддаси ноқонуний савдодан тўхтатиб қолингани, бу ўтган йилнинг дастлабки уч ойидагига қараганда 28,5 фоиз кўп эканини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG