Линклар

Наркокурьерлар шифохонага ётқизилди


Салкам бир килограмм героинни ютиб ошқозонида олиб ўтишга ҳаракат қилган Тожикистоннинг икки фуқароси Ўзбекистонда қўлга олинди. 19 ва 23 ёшли бу икки йигит Хўжанд-Саратов поездида қўлга олинган.

“Press-uz.info” ахборот агентлиги хабарига кўра, тожикистонлик йигитлар 380 та резина капсулага ўралган 870 грамм героинни ютиб ошқозонида олиб кетаётганида йигитлардан бирининг соғлиғи ёмонлашиб, унга тиббий ёрдам зарур бўлиб қолган. Шеригининг аҳволини кўрган иккинчи йигит ҳам резина капсулада героин ютганини тан олган.

Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот темир йўл бекатида тожикистонлик икки наркокурьер шифохонага ётқизилган. Йигитлар героинни Тожикистоннинг Сўғд вилоятидаги Матчин туманидан олиб, Ўзбекистон ва Қозоғистон орқали Россияга етказмоқчи бўлган.
XS
SM
MD
LG