Линклар

Боснияни ЕИга қабул қилиш жараёни бошланади


ЕИнинг амалдаги президенти Словения ҳукумати иттифоқ тез кунларда Боснияни аъзоликка қабул қилиш жараёнини бошлаши мумкинлигини маълум қилди.

Мазкур баёнот Босния парламентининг мамлакат полициясини ислоҳ этишга оид янги қонун лойиҳасини қабул қилиши муносабати билан эълон қилинди.

Томонларнинг Боснияни ЕИ аъзолигига элтувчи Барқарорлик ва ҳамкорлик келишувини қачон имзолаши ҳозирча ошкор қилинмади.
XS
SM
MD
LG