Линклар

Халқаро ташкилот ходимлари йўқолди


Афғонистон шимолида Германия ёрдам ташкилотининг икки маҳаллий ходими бедарак йўқолгани маълум бўлди.

Хабарларга кўра, ташкилот ходимлари сешанба куни Кобулдан Қундуз вилоятига йўл олган, бироқ ярим йўлда улар билан алоқа йўқолган.

Афғонистон полицияси Кобулдан 60 км узоқликда бу ходимларга тегишли машина топилганини эълон қилди. Улар жангарилар томонидан ўғирлаб кетилгани тахмин қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG