Линклар

Резолюция Хитойга ёқмади


Хитой ҳукумати АҚШ Конгрессининг Тибетдаги вазият юзасидан қабул қилган резолюцияси хусусида жиддий ташвиш билдирди.

Мазкур резолюцияда АҚШ Конгресси Хитой ҳукуматини Тибетдаги намойишлар иштирокчиларини таъқиб этишни тўхтатиш ва Далай Лама билан музокараларни бошлашга чақирган. Шунингдек, бу резолюцияда Тибетдаги намойишлар чоғида иштирокчиларга нисбатан Хитой ҳукумати томонидан куч ишлатилиши кескин қораланган.

Расмий Пекин бу резолюцияни Хитойга қарши ҳаракат, дея баҳолади.
XS
SM
MD
LG