Линклар

Ас-Садр сафдоши суиқасд қурбони бўлди


Ироқнинг Нажаф шаҳрида радикал шиа уламоси Муқтадо ас-Садр ҳаракатининг юқори лавозимли расмийларидан бири Риёд ал-Нурий суиқасд қурбони бўлди.

Хабарларга кўра, Риёд ал-Нурий жума намозидан қайтаётган пайтда ўз хонадони яқинида номаълум шахс томонидан ўлдириб кетилган. Мазкур воқеадан сўнг Нажаф шаҳрида комендантлик соати жорий этилган.

Муқтадо ас-Садрга содиқ жангарилар март ойидан буён Басра ва Бағдоднинг Садр шаҳарчасида ҳукумат кучлари билан шиддатли жанглар олиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG