Линклар

logo-print

Жорж Буш муваффақиятсизлик қимматга тушишига ишонади


10 апрель куни Оқ уйда нутқ сўзлаган АҚШ президенти Жорж Буш мамлакат қўшинларининг Ироқда муваффақиятсизликка учраши “Ал-Қоида” ва Эрон режимининг бу ерда ғалаба қозонишига етаклашини маълум қилди.

“Ироқ давлати АҚШнинг янги асрдаги душманлари “Ал-Қоида” ва Эрон учун туташув ҳудудига айланди. Агар биз у ерда муваффақиятсизликка учрасак, “Ал-Қоида” ўз ғалабасини эълон қилади. Кейинчалик улар Ироқдан бошпана топиб, АҚШ, иттифоқчиларимиз ва дўстларимизга ҳамла қила бошлайди. Эрон ҳукумати ҳам Ироқда юзага келган бўшлиқни тўлдиришга ҳаракат қилади. Эроннинг радикал етакчилари чекинишимиздан руҳланиб, минтақада раҳбарлик қилиш иддаоларини амалга оширишга киришади. Афғонистондаги “Толибон” ва Покистондаги “Ал-Қоида” ҳаракатларининг ўзига ишончи ошади”,- деди Жорж Буш.

Шунингдек, Жорж Буш мамлакат қўшинларнинг бир қисмини июль ойига қадар Ироқдан олиб чиқиш режасини кечиктиришга буйруқ берди.
XS
SM
MD
LG