Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:15

Қозоғистон ҳам “террорчи” қидиришга тушди


Қозоғистон Бош прокуратураси мамлакат ҳудудида ноанъанавий диний ташкилотлар кун сайин кўпайиб бораётгани, бу ерда кўпгина давлатлар томонидан террорчилик ва экстремистик, дея тан олинган ташкилотларнинг фаолият юритишидан хавотир билдирди.

Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идораларининг қора рўйхати аввалида “Марказий Осиё мужоҳидлари жамоати” номли диний ташкилот турибди. Мазкур идоралар бу ташкилот Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия ҳудудида фаолият юритаётганини айтмоқда.

“Марказий Осиё мужоҳидлари жамоатининг қўлга олинган раҳбарлари, аъзолари ва ёрдамчилари орасида 9 киши Қозоғистон фуқаролари бўлиб, шулар сафида бўлган жанубий қозоғистонлик 4 аёл шаҳидликка тайёрланган”,- дея маълум қилди Бош прокуратура.

Инсон ҳуқуқлари халқаро бюросининг Олмаота ваколатхонаси раҳбари Евгений Жовтис эса махсус хизматлар, аввало, аҳоли ўртасида қўрқув уйғотиш, қолаверса, мамлакат ичида ва ташқарисида ўз имижини ошириш учунгина бу каби маълумотни тарқатаётганига ишонади.

“Мен Қозоғистонда диний фанатиклар борлиги, яъни радикализация жараёни мавжудлигини инкор қилмайман. Бироқ махсус хизматлар шундай диндорларни террорчиликда айблаб қўлга олган пайтда негадир улар ўзини террорчиларга хос тутмаслиги, яъни ўзини отиб ташлагани ёки ҳуқуқ- тартибот ходимларига ҳужум қилганини кузатмадим. Қозоғистонда Марказий Осиё мужоҳидлари жамоати ва шу каби бир қанча диний ташкилот аъзолари, дея эътироф этилган оддий диндорларни қамашади, лекин ўша ташкилотларни молиялаштирган ёки унга раҳбарлик қилган кишилар борасида бирор маълумот ололмайсиз”,- деди Е.Жовтис.

Бош прокуратуранинг билдиришича, Марказий Осиё мужоҳидлари жамоатининг Қозоғистондаги бўлими “Ал-Қоида” томонидан молиялаштирилган ҳамда ташкилот аъзолари Олмаота ва Чимкент шаҳарларида яшаб, бундан аввал Ўзбекистонда террорчилик ҳаракатларини амалга оширишда иштирок этган.

Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов эса ўз мамлакати ҳудудидаги террорчилик ҳаракатларини махсус хизматлар ўзини оқлаш мақсадида уюштирган бўлиши мумкинлигини таъкидлайди.

“1999 феврали, 2004 йил мартдаги портлашлар аслида уюштирилган. Махсус хизматлар ўз штатини кенгайтириш ва боқиш учун террорчиларга қарши курашни баҳона қилиб маблағ сўраяпти. Бу ерда сиёсий ўйин кетяпти. Ислом Каримов минтақада гўёки диний экстремизм ва терроризм бор, деб кўрсатмоқчи. Террорчиликда айбланганлардан бирортасининг айби исботланмаган”,- дейди Суръат Икромов.
XS
SM
MD
LG