Линклар

logo-print

Ҳукуматда аёллар сони эркаклардан кўп


Испания бош вазири этиб қайта сайланган Хосе Луис Родригес Сапатеро ўз ҳукуматида аёллар сони мамлакат тарихида биринчи марта эркаклардан кўп эканини билдирди.

Унинг айтишича, янги ҳукуматдаги тўққизта вазирлик лавозимини аёллар ва саккизта вазирлик лавозимини эркаклар эгаллаган. Ҳокимиятни тарк этаётган муҳим вазирларнинг аксари янги ҳукуматда ўз ўрнини қайта эгаллаган. Эски ҳукуматда уй-жой қурилиши вазири бўлиб ишлаган Карме Чакон хоним янги ҳукуматда Испания тарихида биринчи марта мудофаа вазири лавозимини эгаллайди.
XS
SM
MD
LG