Линклар

Суданга қарашли самолёт Кишинёв яқинида ҳалокатга учради


“Интерфакс” ахборот агентлиги юк самолёти бортидаги саккиз экипаж аъзосининг ҳаммаси нобуд бўлганини хабар қилди. “АН-24” русумли самолёт жума куни кечқурун Молдова пойтахтининг асосий аэропортидан Судан пойтахти Хартум томон парвоз қила бошлаганидан бир оз кейин ерга қулаган. Экипаж аъзолари моторда муаммо бўлаётганини айтиб ортга қайтишга уринган. Гувоҳларнинг айтишича, самолёт аэропортнинг учиш йўлагидан 200 метрча берида ерга қулаб, ёниб кетган.

Хабарда самолёт қандай юк олиб кетаётгани маълум қилинмаган.
XS
SM
MD
LG