Линклар

logo-print

Ишчилар намойиш ўтказди


Бангладеш пойтахти Даккада тўқимачилик фабрикаларининг ўн мингга яқин ишчиси озиқ-овқат нархлари ошиб кетгани ва маошлар камлиги учун норозилик намойиши ўтказди.

Ишчилар машина, автобус ва фабрика биноларини тошбўрон қилди. Намойишни тарқатиб юбориш учун полиция кўздан ёш оқизувчи газ ва резина таёқларни ишга солди. Зўравонлик пайтида 28 одам жароҳатланди.

Бангладеш ва Осиёнинг аксар давлатларида асосий озиқ-овқат маҳсулоти ҳисобланган гуруч нархи сўнгги ойларда икки баробар ошди. Бир неча кун олдин Индонезия, Миср ва Гаитида ҳам озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошганига қарши норозилик намойишлари бўлган эди.
XS
SM
MD
LG