Линклар

Қурувчиларга худкуш ҳужум қилди


Афғонистон жанубида жойлашган Нимрўз вилоятида ҳиндистонлик йўл қурувчиларга қарши худкуш ҳужуми уюштирилди. Оқибатда икки муҳандис ҳалок бўлди, бир неча одам яраланди.

Афғонистон расмийларининг билдиришича, икки худкуш ўзини бир вақтда портлатган. Портловчи камзул кийган, худкуш эканликда гумон қилинган учинчи шахс ушлаб олинган. Ҳиндистонлик йўл қурувчиларга қарши ҳужум учун масъулиятни толиблар ўз зиммасига олди.
XS
SM
MD
LG