Линклар

Немис полицияси ўзбек ҳамкасбларини ўқитди


Германия полицияси Хитой ва Ўзбекистон хавфсизлик хизматлари расмийларини тайёргарликдан ўтказишга ёрдам бергани хабар қилинди.

Германияда чиқадиган “Frankfurter Allgemeine Zeitung” газетасининг якшанба кунги сонида Германия полициясининг жиноий ишлар бўлими – “ВКА” август ойида Пекинда бўладиган Олимпиада бошланишидан икки йил олдин Хитой хавфсизлик хизмати ходимларини тайёргарликдан ўтказа бошлагани билдирилган. Шунингдек, газетада “ВКА” Ўзбекистон президенти Ислом Каримов репрессив режимининг хавфсизлик ходимларини ҳам тайёргарликдан ўтказишда ёрдам бергани иддао қилинган. Ундан олдин Германия полицияси офицерлари Ливия хавфсизлик хизмати ходимларини тайёргарликдан ўтказгани хабар қилинган. Бироқ Германия ҳукумати бундай ишларга алоқадор экани ҳақидаги иддаоларни кескин рад қилган.
XS
SM
MD
LG