Линклар

Танзания тинчлик билан босиб ўтилди


Пекинда ўтадиган Ёзги Олимпиада ўйинлари машъаласи Африка шарқидаги Танзания давлатини тинчлик билан босиб ўтди.

Олимпия машъаласи Ғарбий Европа, Шимолий ва Жанубий Америкадан ўтган йўли давомида юзлаб одамларнинг норозилик намойишлари остида қарши олинганди.

Айни вақтда машъала эстафетасининг таниқли қатнашчиларидан бири, кениялик Нобел мукофоти лауреати Вангари Маатхай Хитойда инсон ҳуқуқларининг топталишига оид вазият юзасидан хавотирларга қўшилиб, эстафетада иштирок этмаслигини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG