Линклар

logo-print

Дарфур можароси Лондонда ҳал бўлиши мумкин


Буюк Британия бош вазири Гордон Браун Лондонни Суданнинг Дарфур минтақасида тинчликка эришиш йўлидаги музокаралар нуқтаси сифатида таклиф қилди.

Бош вазир матбуот вакилининг айтишича, Буюк Британия ҳукумати Судан расмийлари ва Дарфурдаги исёнчи гуруҳ етакчилари билан музокара ўтказиш имконлари борасида алоқа ўрнатган.

Расмий Лондоннинг бундай таклифи халқаро Дарфур куни муносабати билан янгради. Бу йил Дарфурдаги низо қўзғалганига 5 йил тўлди. Бу вақт давомида 200 мингдан ортиқ одам тўқнашувлар қурбони бўлди, 2 миллиондан ортиғи қочқинликка юз тутди.

Дунёнинг 30дан ортиқ давлатида инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва тинчлик тарафдорлари намойиш ўтказиб, халқаро ҳамжамият диққатини яна бир карра Дарфурга қаратишга ҳаракат қилди.
XS
SM
MD
LG