Линклар

Сайлов натижаларини эълон қилиш чақириқлари янгради


Жанубий Африка давлатлари етакчилари Зимбабведа ўтган сайлов натижаларини зудлик билан эълон қилишга чақирмоқда.

Бундай чақириқ Жанубий Африка тараққиёти ҳамжамиятига аъзо 14 давлат етакчиларининг Замбия пойтахти Лусакада ўтган саммитида янгради.

Саммит иштирокчилари президент Роберт Мугабе ва Зимбабве мухолифати етакчиси Морган Цвангерай тарафдорларини 29 март куни ўтган президент, парламент ва маҳаллий ҳукумат органларига сайлов натижаларини тан олишга чақирмоқда.

Зимбабве расмий оммавий ахборот воситалари эса Марказий сайлов комиссияси овозларни қайта санашга қарор қилгани ва бу тадбир келаётган шанба куни – сиёсий партия вакиллари, сайловда қатнашган номзодлар ва кузатувчилар кўз ўнгида ўтказилишини хабар қилди.
XS
SM
MD
LG