Линклар

Вазирлар коалиция базаларини кўздан кечирди


Афғонистонга сафар қилаётган Франция ва Канада ташқи ишлар вазирлари коалиция қўшинларининг Қандаҳор вилоятидаги базаларини кўздан кечирди.

Ушбу сафар жамоатчилик учун кутилмаган воқеа бўлди ва айни вақтда вазирларнинг хавфсизлигини кўзлаб, сафар тафсилотлари ҳам ошкор қилинмаётгани айтилмоқда.

Канада Афғонистон жанубида 2,5 минг ҳарбийга эга. Франциянинг эса 1 минг 600 аскари бу ҳудудга жойлаштирилган ва мамлакат раҳбарияти қўшин сонини камида икки баробар ошириш ниятини билдирган.
XS
SM
MD
LG