Линклар

Террор гуруҳлари кузатувда


Буюк Британия ички ишлар вазири Жеки Смит мамлакат хавфсизлик кучлари уюштирилиши режалаштирилаётган 30дан ортиқ хуфя террорчилик ҳаракатини кузатаётганини маълум қилди.

Буюк Британияда чоп этиладиган нуфузли газеталардан бирининг бу ҳақда чоп этган мақоласида айтилишича, Жеки Смит Британия ҳукумати 2 мингдан ортиқ шахс ва 200дан ортиқ террорчиликда гумон қилинган тармоқ ҳаракатини кузатаётганини айтган. Унинг сўзларига кўра, мамлакат ҳукуматининг террор хавфи кучайиб бораётганига ишончи комил.

Ички ишлар вазирининг бундай баёноти бош вазир Гордон Браун террорчиликда гумонланиб ушланган шахсларни ҳибсда тутиш муддатини ҳозирги 28 кундан 42 кунга узайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини парламент тасдиғидан ўтказишга уринаётган бир вақтда эълон қилинди.
XS
SM
MD
LG