Линклар

Роҳиблар қўлга олинди


Хитой раҳбарияти ҳукумат биноларини портлатишга уринган тибетлик 9 будда роҳиби қўлга олинганини маълум қилди.

“Синхуа” давлат ахборот агентлиги хабарига кўра, портлаш 23 март куни Тибетнинг Гиянбе шаҳарчасида содир бўлган.

Аммо бу расмий хабарда нега портлаш ҳақида ўз вақтида хабар берилмагани ва портлаш оқибатида етказилган зарар ёки қурбонлар ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.

Хитойнинг Тибетга нисбатан сиёсатидан норози тибетликлар намойиши 10 мартда бўлиб ўтган ва намойиш Хитой хавфсизлик кучлари томонидан аёвсиз бостирилган эди.
XS
SM
MD
LG