Линклар

Масжиддаги портлаш террорчилик натижаси эмас


Эрон расмийлари мамлакат жанубидаги Шероз шаҳри масжидларидан бирида содир бўлган портлаш террорчилик акти эмас, деб баёнот берди.

Эрон давлат телевидениеси хабарига кўра, портлашда 12 киши қурбон бўлган, 202 киши жароҳат олган.

Ушбу ҳудуд полиция бошқармаси раҳбарининг сўзларига кўра, масжид биносида Эрон-Ироқ урушини хотирлаш маросимидан қолиб кетган портловчи мослама ишга тушиб кетган.

Шанба куни 191 кишини жароҳатлаган бошқа бир портлаш эса маҳаллий диний уламолардан бири ўтказган оқшомги тадбирда содир бўлди. Уламо мамлакатда тақиқланган ваҳҳобийлик оқими ва Баҳаи эътиқодини қоралаб, амру маъруф ўтказаётган эди.
XS
SM
MD
LG