Линклар

logo-print

Жиноят иши ҳаракатдан тўхтатилгани йўқ


Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги таниқли журналист Алишер Соиповнинг ўлдирилиши юзасидан очилган жиноят иши ҳаракатдан тўхтатилгани тўғрисида хабарларга раддия берди.

Ички ишлар вазири Мўлдомуса Қонғантиев: “А.Соипов масаласида кучайтирилган тартибда иш олиб борилмоқда. Бу борада Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон билан ҳамкорликда ишлаяпмиз. Бугунги кунда қотилликда гумон қилинган шахслар аниқланиб, уларга қидирув эълон қилинган. Биз, албатта, журналистнинг қотилларини топамиз”,- деди.

Ўшлик таниқли журналист Алишер Соипов ўтган йилнинг 24 октябрида номаълум шахслар томонидан отиб ўлдирилган эди. Бир қатор ҳуқуқ ҳимоячилари ва халқаро ташкилотлар ўзбек тилида нашр этиладиган “Сиёсат” газетаси муҳаррири бўлган Алишер Соиповнинг ўлимида Ўзбекистон махсус хизмати қўли бор, деган тахминни билдириб келади.
XS
SM
MD
LG