Линклар

Бишкекда Дания қочқинлар кенгаши ваколатхонаси очилди


Дания бундан Марказий Осиё давлатларига муҳожирлик масалаларини ҳал қилишда ёрдам кўрсатиш мақсадини кўзлаган.

Янги ваколатхонанинг фуқаролик жамияти масалалари бўйича мувофиқлаштирувчиси Антон Қаландаровнинг маълум қилишича, Дания кенгаши ваколатхонаси минтақа учун икки муҳим дастурни амалга оширади. Биринчи дастур доирасида Дания кенгаши Қирғизистон ва Тожикистон давлат хизматларига муҳожирлик жабҳасида қонунларни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш ва қочоқларнинг ҳуқуқий мақомини белгилашга ёрдам беради. Иккинчи дастур доирасида эса ваколатхона маҳаллий ҳамжамиятлар ва расмийлар ўртасида инсон ҳуқуқлари ва ҳудудий зиддиятларни олдини олишда мулоқот юритиш йўналиши бўйича Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон нодавлат ташкилотлари тармоғининг “Тинчлик водийси” лойиҳасига кўмак кўрсатади. Мазкур лойиҳа сув-энергетика захиралари, минтақа мамлакатлари ўртасида мавжуд бўлган баҳсли ҳудудлар, божхона ва чегара постларидан ўтиш каби муаммоларни қамраб олиши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG