Линклар

Янги чегара пункти очилди


14 апрель куни Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида автомобилларни ўтказишга мўлжалланган янги чегара пункти очилди.

Ушбу чегара пункти Ўзбекистоннинг Андижон ва Қирғизистоннинг Ўш вилояти кесишган нуқтада очилди. Автомобиль ўтказишга мўлжалланган чегара пункти қурилишини Европа Иттифоқи ва БМТнинг наркотикларга қарши кураш қўшма лойиҳаси молиялаштирган.

“Бу чегара пункти қурилишига 635 минг АҚШ доллари сарфланди. Бундан ташқари, ҳар икки тарафдаги чегара нуқталарига 310 минг долларлик махсус техник воситалар совға қилинди. “Қорасув автомобиль йўли”, деб номланган бу чегара пункти халқаро меъёрларга жавоб беради”,- деди Қирғизистон Божхона хизмати расмийси Абдилда Малдибоев.
XS
SM
MD
LG