Линклар

БМТ норозилиги эътиборга олинмайди


Сербия ҳукумати БМТнинг эътирозига қарамай, Косовода маҳаллий сайловлар ўтказишни режалаштирмоқда.

Ҳукуматнинг сайлов ўтказишга оид қарорига кўра, 11 май куни мамлакатда ўтказилажак парламент сайлови билан бир қаторда Косовонинг 16 туманида, жумладан, ўлка пойтахти Приштинада маҳаллий сайловлар ўтказиш режалаштирилган.

Бироқ БМТ расмийларининг билдиришича, Косово ҳудудида маҳаллий сайловлар ўтказиш мандати БМТ ихтиёрида бўлгани боис, Сербия ҳукумати бу ерда ҳеч қандай сайлов ўтказа олмайди.

Сербия Косово ҳамон ўз ҳудуди эканини таъкидлаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG