Линклар

Бағдодда зўравонликлар давом этмоқда


Ироқ хавфсизлик кучлари тарқатган маълумотга кўра, йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида тинч аҳоли вакилларидан беш киши ҳалок бўлган, тўққиз киши, жумладан, полициянинг икки ходими тан жароҳати олган.

Шунингдек, АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари қўмондонлиги Бағдод шарқида қуролланган гуруҳларга алоқадорликда гумонланган олти шахс отиб ўлдирилганини эълон қилди.

Басра шаҳрида эса бундан икки ой муқаддам жангарилар томонидан ўғирлаб кетилган буюк британиялик журналист озод этилди.

Ироқ қўшинлари қўмондонлигининг билдиришича, журналист Басрада жангариларга қарши амалга оширилган ҳарбий амалиёт чоғида озод этилган.
XS
SM
MD
LG