Линклар

logo-print

11 полициячи ҳалок бўлди


Афғонистон жанубида “Толибон” жангарилари томонидан амалга оширилган ҳужумда полициянинг 11 ходими ҳалок бўлди.

Қандаҳор вилояти полиция бошқармаси раиси Омоннуло Хоннинг айтишича, жангарилар осонликча полиция назорат пунктига яқинлашиб, у ердаги барча ходимларни отиб ташлаган. Айни пайтда полиция ходимлари орасида жангариларга маълумот етказиб берган шахс бўлгани тахмин қилинмоқда.

Шунингдек, Афғонистондаги халқаро кучлар қўмондонлиги мамлакат жанубида содир этилган портлашда икки аскар ҳалок бўлгани ва яна икки нафари тан жароҳати олганини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG