Линклар

Россияда яна бир ўзбек ўлдирилди


“Газета.ру” сайти Москва вилоятининг Подольск шаҳрида Ўзбекистоннинг яна бир фуқароси номаълум шахслар томонидан ўлдириб кетилганини маълум қилди.

Хабарларга кўра, якшанба куни номаълум шахслар Ўзбекистоннинг икки фуқаросига ҳужум қилиб, уларга тан жароҳати етказган. Подольск шаҳри шифохонасига ётқизилган ўзбеклардан бири олган тан жароҳатидан вафот этган. Иккинчи ўзбекнинг ҳам аҳволи ўта оғир эканлиги айтилмоқда. Ҳозирча бу шахсларнинг исми-шарфи ошкор қилинмади.
XS
SM
MD
LG