Линклар

logo-print

Ота-бола Жумаевлар адвокатдан воз кечди

  • Барно Анвар

http://tbn0.google.com/images?q=tbn:WPoLaMKTDYOdgM:http://uzbekcongress.files.wordpress.com/2007/12/fayzullo_bu1.jpg Бухоро вилояти жиноят ишлари судида таниқли шоир Юсуф Жума ва унинг ўғли Бобур устидан бўлиб ўтган суд бошланишидаёқ улар адвокат хизматидан воз кечишлари тўғрисида баёнот берди.

Қизиғи, суд мажлисининг аввалидаёқ адвокат хизматидан ўз ихтиёри билан воз кечишини билдирган ота-бола маҳкумлар Ўзбекистонда суднинг адолатли эканига ишонишини айтган. Шу баёнотдан сўнг адвокат Руҳиддин Комилов суд залини тарк этган.

“Ишни кўриш бошланиши арафасида Юсуф Жума: “Мен адолатли судга ва адолатли ҳукмга ишонаман. Шу сабабдан мен адвокат хизматидан воз кечаман”, деб баëнот берди. Ундан кейин ўғли ҳам шу тарзда баëнот қилди. Шунга асосан суд ишни адвокатсиз давом эттириш ҳақида ажрим чиқарди. Бу Юсуф Жума ва ўғлининг қонуний ҳуқуқлари. Исталган пайтда, яъни суд терговида ëки дастлабки тергов давомида адвокат хизматидан воз кечиш ҳуқуқига эга. Ўша ҳуқуқдан улар фойдаланди. Ҳозир якка ўзи ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиб ëтибди”,- деди Р.Комилов.

Унинг билдиришича, бундан аввал ҳам Юсуф Жума ва ўғли адвокат хизматидан воз кечиши ҳақида ёзма маълум қилган эди.

“Ҳаёт ўйинлардан иборат. Бу ҳам бир ўйин бўлса керак. Ҳозир Юсуф Жума ва ўғлининг кўриниши мен тергов изоляторида кўрганимга нисбатан жуда ҳам яхши. Ҳар қандай фикр пайдо бўлиши мумкинлиги табиий. Улар адвокат хизматидан мажбурий равишда воз кечтирилган бўлиши ҳам мумкин. Мен буни шарҳлаб бера олмайман. Чунки яна айтаман, бу уларнинг ҳуқуқи. Қариндошларини айтишича, ҳаммаси туҳмат қиляпти”,- деди адвокат

Маълум бўлишича, Юсуф Жума ва ўғли Бобур ўз ихтиёри билан адвокат хизматидан воз кечганига қарамай, ўзларига қўйилган ҳар қандай айбловни инкор қилишда давом этмоқда.

Юсуф Жума ва ўғлига Жиноят кодексининг 105, 140, 119-моддалари бўйича, яъни ҳокимият вакилини ҳақорат қилиш, унга тан жароҳати етказиш ва қаршилик кўрсатиш айблари қўйилган.

“Агар шу айбловлар судда исботланса, ота-бола Жумаевларга 3 йилдан 5 йилгача жазо тайинланиши мумкин”,- деди Руҳиддин Комилов.

14 апрель кунги судда ҳам давлат айбловчиси суддан Юсуф Жумага 5 йиллик қамоқ жазоси тайинланишини сўраган.

Суд мажлисида иштирок этган ҳуқуқ ҳимоячиларининг айтишича, 15 апрель куни ҳукм эълон қилиниши мумкин.
XS
SM
MD
LG