Линклар

Қирғиз-қозоқ чегарасида яна бир назорат-ўтказиш пункти очилди


Қирғизистон Давлат божхона қўмитаси матбуот котиби Марат Ҳавазовнинг билдиришича, Қозоғистон билан Қирғизистон чегарасида жойлашган “Оқ йўл” назорат-ўтказиш пунктида юк ва йўловчилар оқими кўпайгани боис, ўтиш-назорат пунктларини халқаро меъёрларга мувофиқлаштириш учун уларни қайта қуриш ва қайта жиҳозлаш зарурати туғилган.

“Оқ йўл” ўтиш-назорат пунктини қайта жиҳозлаш ва у ерда инфратузилмалар барпо қилиш ишлари 2006 йилда ЕИ ва БМТ Тараққиёт дастурининг чегараларни бошқариш ва МОда гиёҳвандлик моддалари ноқонуний айланиши олдини олиш дастурлари молиявий кўмагида бошланганди.
XS
SM
MD
LG