Линклар

Ҳокимлик яҳудийлар диний жамоасини судга берди


Душанбе шаҳри ҳокимлиги пойтахтни қайта қуриш бош режаси асосида марказда жойлашган яҳудийлар ибодатхонасини кўчириш борасида бундан икки йил илгари қарор қабул қилган эди. Аммо икки орада узоқ давом этган ўзаро баҳслар натижасиз қолгач, шаҳар ҳокимлиги яҳудийлар диний жамиятини судга берди.

Яҳудийлар жамияти ибодатхонани бир жойдан иккинчи жойга кўчириш ва эскисини бузиш яҳудийлар удумига кўра, ёмон оқибатлар келтириб чиқариши важидан шаҳар ҳокимлиги қарорини бажармаслигини билдирмоқда. Бироқ шаҳар ҳокимини яҳудийлар удумлари эмас, балки пойтахт ташқи кўринишининг замон талабларига жавоб бериши муҳимлиги қизиқтириши таъкидланмоқда.

Шаҳар ҳокимлиги иддаоларига кўра, синагог ноқонуний ўзлаштирилган ерда қурилган ва у пойтахт меъморчилигига умуман мос эмас.
XS
SM
MD
LG