Линклар

Туркман манати деноминация қилинади


Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов “Туркман миллий манатини деноминация қилиш тўғрисида”ги фармонга имзо чекди.

Мазкур фармонга биноан 2009 йилнинг 1 январидан бошлаб мамлакатда янги пул намунаси истеъмолга киритилади. Янги пулларни эскисига алмаштириш жараёнини ҳам 2009 йил давомида амалга ошириш режалаштирилган.

Шунингдек, 14 апрель куни Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида иштирок этган президент молия вазири Ҳожамурод Гелдимуродовни ва бир неча амалдорни эгаллаб турган лавозимларидан озод этди.
XS
SM
MD
LG