Линклар

Хорижликларга ҳужум қилган ўсмирлар ушланди


Москвада хорижий давлатлар фуқароларига ҳужум қилишда гумонланган беш ўсмир ҳибсга олинди.

Россия ИИВнинг терроризмга қарши кураш маркази матбуот хизмати тарқатган маълумотга кўра, мазкур шахслар март ойида пойтахтнинг Миклухо-Маклай кўчасида Хитойнинг уч фуқаросига ҳужум қилиб, уларга тан жароҳати етказган.

Маҳаллий тақирбошлар гуруҳи аъзоси бўлган бу ўсмирларнинг Москвада миллий нафрат асосида содир этилган бошқа жиноятларга алоқаси борлиги ҳам тахмин қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG