Линклар

logo-print

Владимир Путин партияга раҳбарлик қилади


Президентлик муддати тугаётган Владимир Путин “Ягона Россия” партиясига раҳбарлик қилишга розилик берди.

Бу ҳақда В.Путин “Ягона Россия” партиясининг Москвада ўтказилган анжумани чоғида эълон қилди.

“Ҳукумат ва парламентдаги кўпчиликнинг биргаликда ишлаши мамлакат иқтисодини мустаҳкамлашга, соғлиқни сақлаш, таълим-тарбия сифатини ривожлантиришга, аҳоли даромадини оширишга имкониятлар яратади. Шунинг учун мен партия аъзолари ва раҳбариятининг “Ягона Россия”га етакчилик қилиш таклифини катта мамнуният билан қабул қиламан”,- деди Владимир Путин.
XS
SM
MD
LG