Линклар

logo-print

Сувдан тартибсиз фойдаланиш экологик фожеага олиб келади


Қирғизистон бош вазири Игорь Чудинов сув захираларидан фойдаланишнинг тартибга солинмагани Марказий Осиёда экологик фожеаларга олиб келиши мумкинлигини билдирди.

Қирғизистондаги элчихоналар вакиллари билан учрашувда гапирган Игорь Чудинов: “Сув масалаларида ҳамкорликнинг йўлга қўйилмагани туфайли экологик фожеалар содир бўлиши мумкин. Орол фожеаси бунга яққол мисол бўла олади. Биз ўз бойликларимиз бўлган чучук сув ва гидроэнергетика захираларидан фақат ўз элимиз эмас, балки Марказий Осиёда яшаётган барча халқлар фаровонлиги учун фойдаланмоқчимиз”,- деди.

Бош вазир таъкидича, сув захираларидан илмий жиҳатдан асосланган, келишилган ҳолда ва ўзаро манфаатли асосда фойдаланилиши лозим, бу эса МОда ягона энергетика бозорини шакллантиришга имкон яратади.
XS
SM
MD
LG