Линклар

logo-print

Чегарадан ўтиш тартиби енгиллашади


Қирғизистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарачилари чегарадан енгиллатилган тартибда ўтиш услубини амалга тадбиқ этмоқчи. Бу ҳақда 15 апрель куни Қирғизистон Чегара хизмати маълумот тарқатди.

Маълумотда айтилишича, айни пайтда Ўзбекистон-Қирғизистон ва Қозоғистон-Қирғизистон чегараларида бу борада тажриба ўтказилмоқда.

“Ягона ойна”, деб аталган бу тажрибадан мақсад чегарадан ўтаётган одамлар ҳужжатини бир нуқтада текширишдир. Бунда паспортга бугунгидай иккита эмас, битта муҳр урилади. Чегарани кесиб ўтаётган шахс иккинчи чегара нуқтасида қайта текширилмайди”,- деди Қирғизистон Чегара хизмати расмийси Дўстназар Абдулазизов.

Бу тажриба натижалари хулосалангач, томонлар енгиллатилган тартибда чегарани кесиб ўтиш тўғрисидаги ҳужжатни имзолаши кутилаётир.
XS
SM
MD
LG