Линклар

Ҳайдовчилар йўлни тўсиб қўймоқчи


Қирғизистондан Хитойга олиб борувчи Ўш-Эргаштом йўлидаги Қаратай қишлоғи яқинида юздан зиёд юк машинаси ҳайдовчиси автомобиль ҳаракатини тўсиб қўйиш учун йиғилди.

Ҳайдовчилардан бири Нодирбек Тўқтўровнинг айтишича, қирғизистонлик ҳайдовчилар хитойлик ҳамкасблари туфайли ишсиз қолаётганидан норозилик билдириб чиққан. Улар тижорат юкларини ташиш ҳуқуқи ўзларига берилишини талаб қилмоқда, давлатга қарашли юкларни ташиш ҳуқуқини эса улар хитойлик ҳайдовчиларга топширишга тайёр.

“Шу билан боғлиқ равишда биз 15 апрель куни Ўш вилояти губернатори Али Қарашевга юзага келган муаммони ҳал қилишда ёрдам беришни ва талабларимизни эътиборсиз қолдирмасликни сўраб мурожаатнома йўллаганмиз”,- деди Нодирбек Тўқтўров.

Қирғизистонлик ҳайдовчилар ўз талаблари эътиборсиз қолдирилган тақдирда Ўш-Эргаштом автойўлини тўсиб қўйиш билан таҳдид қилмоқда. Ўш вилояти губернатори расмийлар автотрасса тўсилишига йўл қўймаслигини билдирди.
XS
SM
MD
LG