Линклар

Рим папаси Бенедикт XVI нинг АҚШга сафари бошланди


Рим папаси Оқ уйда АҚШ президенти Жорж Буш билан учрашиб, бу ерга тўпланган 10 мингга яқин киши олдида нутқ сўзлади.

“Мен бу ерга келганимдан ва барча америкаликлар меҳмони бўлаётганимдан хурсандман. Турли фикрлар ҳурмат қилинадиган бу жамиятга дўст ва Худо сўзини етказувчи шахс сифатида келдим”,- деди понтифик.

Хабарларга кўра, Бенедикт XVI ўз сафари давомида БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳи ҳамда 11 сентябрь фожеасида вайрон бўлган Жаҳон савдо марказига ташриф буюради. Шунингдек, Рим папасининг кўп минг кишилик диний маросимда иштирок этиши режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG