Линклар

Шанхайда Эрон ядровий дастури муҳокама этилди


Хабарларга кўра, бу учрашувда БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий беш аъзоси ва Германия расмийлари ўз ядровий дастуридан воз кечишни истамаётган расмий Теҳронга нисбатан 2006 йилда қабул қилинган санкцияларни янада кучайтириш масаласи юзасидан фикр алмашган.

Хитой расмийсининг маълум қилишича, учрашув иштирокчилари Эрон ҳукумати билан музокараларни қайта бошлаш режасини қўллаб-қувватлаган.

Расмий Теҳрон шу пайтгача Ғарб давлатларининг ўз ядровий дастурини тўхтатиш чақириқларини инкор этиб, бу дастур тинчлик мақсадларига қаратилганини билдириб келмоқда.
XS
SM
MD
LG