Линклар

logo-print

Туркия яна курд исёнчиларини нишонга олди


Туркия ҳаво кучлари Ироқ шимолида яширинган курд исёнчиларига қарши ракета зарбаларини амалга оширди. Ҳозирча бу амалиёт қурбонлари сони ошкор қилинмади.

Туркия ҳаво кучлари ўтган йилнинг декабрь ойидан буён Ироқ шимолидаги курд жангариларига қарши амалиётлар ўтказиб келмоқда. Жорий йил бошида эса Туркия пиёда қўшинлари ҳам Ироқ ҳудудига ўтиб, бу ерда беркинаётган курд жангариларига қарши кенг кўламли амалиётлар ўтказган эди.
XS
SM
MD
LG