Линклар

БМТ миссияси мандати узайтирилади


БМТ Хавфсизлик кенгаши Грузия ва айирмачи Абхазиядаги БМТ миссияси мандатини узайтиришга овоз берди.

Мазкур миссия икки томон ўртасида имзоланган ўзаро ўт очишни тўхтатишга оид келишув шартлари бажарилишини назорат қилади. Бироқ Абхазия масаласи Россия ва АҚШнинг БМТдаги вакиллари ўртасидаги қизғин тортишувларга сабаб бўлди. АҚШнинг БМТдаги элчиси Залмай Халилзод Россияни Грузия суверенитетига таҳдид қилмасликка чақирган бўлса, Россия элчиси Виталий Чуркин асл муаммо Грузиянинг Абхазия теграсида ўз ҳарбий салоҳиятини ошираётганлигида эканини уқтирди.
XS
SM
MD
LG